Бешта вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий органлар, таълим ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда, режага асосан, қатор масалалар муҳокамаси билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов янги тайинланган 18 нафар раҳбарни Ҳайъат аъзоларига таништирди. Жумладан, бешта вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ва учта вилоят ДСЭНМ бош врачлари тайинланди.
Қуйида янги тайинланган раҳбарлар номлари келтирилган.
1. Алмарданов Шуҳрат Қудратович – Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
2. Расулов Тўлқин Бердиевич – Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
3. Зияев Ориф Ҳакимович – Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
4. Ёрқулов Қудратжон Муталибович – Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
5. Мавланов Файзулла Казакович – Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
6. Эргашев Дилмурод Равшанбекович – Наманган вилояти ДСЭНМ бош врачи - Наманган вилояти Бош давлат санитария врачи
7. Умаров Рустам Камилович – Тошкент шаҳар ДСЭНМ бош врачи - Тошкент шаҳар Бош давлат санитария врачи
8. Муртозаев Ойбек Ражабқулович – Қашқадарё вилоят ДСЭНМ бош врачи - Қашқадарё вилоят Бош давлат санитария врачи