Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Эрон дронини уриб туширди
Фото: AP
Исроил вертолёти шанба куни Эроннинг учувчисиз учар қурилмасини уриб туширди. Дрон мамлакат ҳаво кенгликларига Суриядан кириб келган. Шунингдек, исроилликлар араб давлатидаги Эрон объектларига зарба беришган. Бу ҳақда ТАСС Исроил Мудофаа армияси матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
"Жанговар вертолёт Суриядан учирилган ва Исроилга кириб келган учувчисиз учар қурилмани муваффақиятни тутиб олди, - дея хабар беришган ҳарбийлар. – Қурилма ҳаво мудофааси тизимлари томонидан энг биринчи босқичда аниқланди ва тутиб олишга қадар кузатув остида бўлди". "Бунга жавобан Исроил Мудофаа армияси Суриядаги Эрон объектларига зарбалар берди", - дея қўшимча қилиб ўтишган армия матбуот хизматидан.
Армия хабарида кўрсатилишича, "Голан тепаликларида ишлаб кетган сиреналар Сурия зенит ракеталарининг учирилиши натижаси ҳисобланади".
"Исроил Мудофаа армияси Исроил ҳаво кенгликларига кириш бўйича исталган ҳаракатларга қарши чора кўради ва Исроил суверенитетини бузишга қаратилган барча уринишларга қатъий барҳам беради", - дея таъкидлаб ўтган ҳарбийлар. Матбуот хизматидан қўшимча қилишларича, "ҳодиса ҳали ўз якунига етмади".
Мавзуга оид
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:19 / 02.04.2026
Эрон ҳеч қачон тажовузкорлик йўлини танламаган – Пизишкиён америкаликларга мурожаат қилди
17:25 / 02.04.2026
Эроннинг нефт экспортидан даромади икки баравар ортди
11:08 / 02.04.2026