Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер сайёрасининг “ўзга сайёра”лари
Режиссёр Жеймс Кэмерон ўзининг доимий саргузаштлари давомида Мариан ҳандағини алоҳида ёдга олади. Ўшанда у гўёки ўзини ўзга сайёрага тушиб қолгандек, ҳис қилганини тан олганди. Ҳандақ унга худди ой саҳросидек туюлади, у ердаги ягона тирик мавжудот — кичик қисқичбақалар кўзига нажоткорлардек кўринади.
Ер юзидаги энг чуқур жой уммон туби ҳисобланасада, унинг ўз эко тизими мавжуд бўлсада, бироқ бу каби “параллель борлиқ”лар ер юзининг бошқа бир нуқталарида ҳам мавжуд. Ер сайёрасида кишини ҳайратга соладиган, ўзга дунёга тушиб қолгандек ҳиссиётларни уйғота биладиган, керак бўлса, исталган одам махсус ускуналарсиз бора олиши мумкин бўлган фантастик ландшафтлар борки, уларни бориб кўриш, гўё минг йиллик афсона билан рўбарў келишдек ҳаяжонли ва залворлидир.
Ана шундай масканларнинг айримлари билан танишинг.
Қуймоқ қоялар, Янги Зеландия

Қоялар Янги Зеландиянинг ғарбий соҳилларида жойлашган. Улар бундан бир неча миллион йиллар муқаддам, бу ерлар ўрнида сувлик бўлган маҳалларда пайдо бўлган. Вақт ўтиб, қоялар сув тубидан кўтарилган, уларни шамол ва уммон сувлари ювиб, ажобтовур ландшафт ҳосил қилган. Шу боис улар қуймоқ бўлакларига ўхшаб ҳам кетади.
Букри дарахтлар, Канада
Бу табиат ҳодисаси олимлар учун хали-ҳамон ечиб бўлмас топишмоқ бўлиб турибди. Тадқиқотчилар бу ҳолатни сабаб генетик мутация жараёнини айнан шу дарахтларда ҳам содир бўлгани билан изоҳлашмоқда. Мана шу табиий муносабат туфайли, эгри дарахтлар пайдо бўлган ва Саскачеван провинцияси умумий манзарасида букилган ўрмон ракурси қад ростлаган.
Оқ биёбон, Миср

Саҳроий Кабирнинг шарқий қисмида шундай ҳудуд борки, у ер йил-ўн икки ой худди яқиндагина қор ёғиб ўтгандек, оппоқ кўринишда бўлади. Бир неча миллион йиллар муқаддам бу саҳро уммон остида бўлган. Сув чекингач, унинг ўрнида оҳактош ва денгиз микроорганизмларининг қолдиқлари қолиб кетган. Уларнинг айримларини узоқ йиллар мобайнида шамоллар ўйнаб, ҳайкаллар кўринишига келтириб қўйган.
Сокотра, Яман

Сокотра — ер юзидаги келиб чиқиши қитаъга бориб тақалувчи энг изоляцияланган жой. Тасдиқланишича, у Африка қитъасидан бундан 6 млн. йил муқаддам ажралиб чиққан. Орол сайёрамизда камдан-кам учрайдиган ўсимликлар макони ҳисобланади. Бу ерда учрайдиган наботот намуналарини бошқа ҳеч бир ерда учратиш мумкин эмас.
Атакама саҳроси, Чили

Ер сайёрасидаги энг қоқшаган чўл. Ундан NASA ўз фазовий кемаларини Марсни ўрганиш учун учиришда фойдаланади. Чўлнинг тўпроғини “Қизил сайёра”ники билан ўта ўхшаш, деб ҳисоблашади. Бу ерда намлик миқдори жуда оз миқдорда. Шу боис тирик организмларни учратиш қийин. Чунки саҳронинг айрим жойларида ўн йиллаб ёмғир ёғмайди.
Памуккале, Туркия

17 геотермаль майдонни эгаллаган, ҳарорати 35 дан 100 °C гача бўлган булоқ, ҳудуддаги бутун сув ҳавзасини белгилаб беради. Шакл кўринишидан айвонни эслатади. Бундан ташқари, сув омборлари билан ҳам қопланган.
Кристаллар ғори, Мексика

Бу ғор янги туннель қуриш пайтида, тасодиф туфайли кончилар томонидан 2000 йилда очилган. Унинг узунлиги 11 метрни, эни эса 4 метрни ташкил этади. Ғор ичи турли кристаллар билан тўлган бўлиб, улар турли рангларда товланишар ва турли ўлчамларда ҳамма ёқда ёйилиб ётарди. Уларнинг ёши 500 000 йил, деб эълон қилинди. Ғор ичидаги ҳарорат 58 °C ни, намлик эса 90-100 фоизни кўрсатади.
Чжанцзяцзе, Хитой

Ушбу табиат хиёбони Хунань музофотининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Унинг ҳудуди 13 000 кв.км. ни ташкил этади. Хиёбон кварцит ва қумтошларнинг улкан устунларига чирмашган яшил ўсимликлар билан ўта зич қопланган. У “Аватар” фильмидаги Пандора сайёрасининг прототипи ҳисобланади.
Шоколадли тепаликлар, Филиппин

Деярли мўътадил баландликлар Бохоль музофотининг 50 кв. км. майдонида ястанаиб ётибди. Турли хил маълумотларга қараганда, бу ерда 1200 та дан 1800 та гача тепалик бор. Йилнинг асосий вақтида у турли ўсимликлар билан қопланиб ётади, аммо қуруқ мавсумда тепаликлар жигарранг тусга киради. Ана шунда бу жой ўзга сайёра манзарасини касб этади.
Yehliu, Тайвань

Хиёбон ўзининг ғайритабиий манзараси билан тилларга тушган. Сув, шамол ва бошқа омиллар сабаб тошлар турли шаклларга кирган. Масалан, бу ерда қўзиқорин ёки қиролича Елизаветталарга ўхшаш тош шаклларини учратиш мумкин.
Манба: Xabardor.uz