Спорт | 14:45 / 08.08.2022
7725
2 дақиқада ўқилади

“Кonya-2021” ўйинларида Ўзбекистон велоспорт жамоаси илк олтин медалга сазовор бўлди

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Фото: Анвар Илясов

7 август куни Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақада ўзининг биринчи олтин медалини қўлга киритди. Велотрекнинг очколар пойгаси йўналишида ўтган баҳсда ҳамюртимиз Олга Забелинская энг яхши натижа билан чемпионликни тантана қилди. Шунингдек, мазкур йўналишда старт олган бошқа бир вакиламиз Янина Кускова яна бир кумуш медалга сазовор бўлди.

Бунга қадар делегациямиз аъзолари мусобақада 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалини қўлга киритишган эди. Энди уларнинг орасига олтин ва яна бир кумуш медал ҳам қўшиладиган бўлди. Айтиш жоизки, бу Туркиядаги мусобақа чўққиларини забт этишнинг бошланиши.

Аввалроқ медалларга сазовор бўлганлар:

Янина Кускова (Трекнинг яккалик таъқиб пойгаси дастури) – кумуш медали;

Алексей Фомовский (трекнинг яккалик таъқиб пойгаси дастури) – бронза медали;

София Каримова (скретч бўйича гуруҳ пойгаси) – бронза медали.

Ислом бирдамлик ўйинлари 18 августга қадар давом этади. Мусобақа давомида 55 давлат вакиллари билан бир қаторда 265 нафар маҳаллий спортчилар ҳам иштирок этмоқда. Спортчиларимизга омад ва муваффақият ҳамроҳ бўлсин!

Мавзуга оид