Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тур де Франс» велопойгасида ўғирланган велосипедлар Россияда сотувга чиқди
Улар икки баробар арзон нархда сотувга чиқарилди.
Cofidis жамоаси томонидан «Тур де Франс» мусобақасида фойдаланилган иккита велосипед Россия эълонлар сайтида пайдо бўлди. Бу ҳақда Sport Baza хабар берди. LOOK бренди велосипедлари француз жамоасидан ўғирланганлар билан бир хил. Улар 480 минг ва 700 минг рублга сотилмоқда (тахминан 5100 ва 7500 евро).

Ўғирлик ҳақида аввалроқ Cofidis жамоаси хабар берган эди. Франциянинг TF1 телеканали хабарига кўра, велосипедлар Бондю коммунасидаги меҳмонхонадан ўғирланган. Номаълум шахслар юк машинаси эшигини бузиб, 11 дона велосипедни ўғирлаб кетган. Телеканал маълумотларига кўра, ўғирланган велосипедларнинг ҳар бири тахминан 14 минг евро туради. Полиция суриштирув ишларини бошлади ва жамоа жиноятчиларни «масъулиятли бўлишга» чақирди.

Sport Baza журналисти билан боғланган сотувчининг таъкидлашича, велосипедлар Москвада. Уларнинг ҳужжати йўқ, чунки унинг сўзларига кўра, таъминот норасмий бўлган. Шу билан бирга, савдо эълонлари июн ойи охирига тўғри келади - Cofidis ўғирлик ҳақидаги маълумотни расман эълон қилишдан олдин.
«Тур де Франс» - кўпкунлик велоспорт-шоссе мусобақаси бўлиб, учта «Гранд Тур»дан бири. Францияда юз йилдан ортиқ вақтдан бери ўтказилади ва дунёдаги энг машҳур ва нуфузли велоспорт пойгаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026