Жаҳон | 23:27 / 27.12.2025
11794
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон тоғларида уч кишининг жасади топилди

2025 йил бошидан буён Қозоғистон ФВВ қутқарувчилари мамлакатнинг тоғли ҳудудларида 119 марта қидирув-қутқарув ишларини ўтказган.

Фото: Telegram / qr_tjm

Қозоғистон ФВВ қутқарувчилари Олмаота тоғларида 3700 метр баландликда уч кишининг жасадини топди. Маълум қилинишича, улар 24 декабр куни тоғ йўли бўйлаб юқорига йўл олишган ва улар билан алоқа узилган. 

"Локомотив" чўққиси ҳудудида денгиз сатҳидан 3700 метр баландликда қутқарувчилар томонидан икки кишининг жасади топилди. Аввалроқ қидирув-қутқарув ишлари давомида ушбу гуруҳдан бўлган бир кишининг жасади топилганди", - дейилади ФВВ хабарида.

Қайд этилишича, улар профессионал алпинист бўлмаган ҳамда учаласи ҳам Қозоғистон фуқаролари ҳисобланади.

Қидирув-қутқарув ишларига 80 нафарга яқин киши, 12та техника, тўртта кинология гуруҳи ва тўртта дрон  жалб этилган. 

Қозоғистон ФВВ туристларга тоғларда хавфсизлик чораларини кўриш, об-ҳаво ва кўчки ҳолатини инобатга олишни, ёлғиз юрмасликни эслатди.

Хабар қилинишича, 2025 йил бошидан буён қутқарувчилар мамлакатнинг тоғли ҳудудларида 119 марта қидирув-қутқарув ишларини ўтказган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид