Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда от спорти учун янги машғулот базаси очилди
Самарқандда от спорти учун янги машғулот базаси очилди, деб хабар беради “Самаркандский вестник” нашри.
Лойиҳа раҳбари, ташкилотчиси ва ҳомийси Феруз Абдуллаев берган маълумотга қараганда, айни пайтда базада 17 та тоза наслли тулпор бор. База отхонаси 50 ўринли бўлиб, у ҳали тўлдирилмаган.
Шунингдек, техник персонал, чопағонлар ва спортчиларга ҳам барча шароитлар яратилган. От спорти бўйича Ўзбекистоннинг мутлақ чемпиони, Жаҳон Кубоги Марказий Осиё босқичи ғолиби Владимир Шмелёвнинг таъкидлашича, машғулотлар от спортининг 3 классик тури бўйича олиб борилмоқда.