Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 22:20 / 17.07.2018
62745
3 дақиқада ўқилади
Халқ таълими тизимида шанбаликлар, газеталарга обуна, ортиқча текширувлар бекор қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг KUN.UZ мухбирига маълум қилишича, ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини оширишга доир чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Умумий ўрта таълим тизимида иш ҳақи даражасини ошириш йўли билан. Бу мактаблардаги ўқитувчилар таркибининг мустаҳкамланишига олиб келади. Айни дамда республика мактабларида 11 минг вакансия мавжуд. Бундан ташқари, 66 мингдан зиёд педагог олий маълумотга эга эмас. Ўқитувчининг мавқеини ошириш дифференциал равишда, ўқитувчиларнинг малакасига қараб амалга оширилади;
- Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) тизими ходимларини уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга (тозалаш ишлари, шанбаликлар, ободончилик ишлари, турли йиғилиш ва мажлисларда бўлиш, коммунал хизматлар тўлови ва кўрсаткичларни текшириш билан боғлиқ хизматларга) жалб қилишни тақиқлаш йўли билан. Бундан ташқари, ўқитувчилар маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва б.) мажбурий равишда олиб қолиш ҳам тақиқланади;
- ХТВ билан мувофиқлаштирилмаган халқ таълими муассасалари текширувларини йўқ қилиш;
- Назорат-ҳуқуқий хизматни йўлга қўйиш ва унга ички назорат, халқ таълими ходимлари ҳуқуқлари ва мавқеларини ҳимоя қилиш функциясини юклаш йўли орқали. Шунингдек ХТВ қошида Call - марказ фаолияти йўлга қўйилиб, унга педагоглар, ота-оналар ва ўқувчилар эҳтимолий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат қилишлари мумкин бўлади;
- Телевидение, радио ва онлайн оммавий ахборот воситаларида ўқитувчининг обрўсини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиш ва кенг тарғибот ишларини олиб бориш. Бунинг учун вазирликда Медиа марказ ташкил қилиш.
- Ўқитувчиларга имтиёзли кредитлар асосида ижтимоий уйлар ва автомашиналар берилади. Шунингдек ўқитувчиларнинг оила аъзоларига ёрдамчи хўжалик юритиш учун қорамол ва паррандалар сотиб олиш, иссиқхоналар, лимонарийлар яратиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Мавзуга оид
13:39 / 05.08.2025
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Андижондаги мактаб директори 41 млн сўм жаримага тортилди
23:42 / 04.08.2025
Андижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактабнинг директори ишдан бўшатилди
09:54 / 03.08.2025
Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга чиқарилди
22:40 / 26.07.2025