Жамият | 12:54 / 28.01.2016
5988
1 дақиқада ўқилади

Россиялик депутат чипслар ва газли ичимликларни қўрқинчли расмлар билан маркировка қилиш ҳақида таклиф берди

“Справедливая Россия” партияси депутати Олег Михеев таркибида шакар ва ёғ кўп бўлган маҳсулотлар, жумладан, чипслар ва газли ичимликларни улар келтириб чиқариши мумкин бўлган касалликлар расмлари билан “безаш”ни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Бу борадаги мурожаат бош вазир Дмитрий Медведевга йўлланди. Михеевнинг фикрича, ушбу рўйхатга асосан ёшлар орасида машҳур “чиқинди озиқ-овқат” киритилиши лозим.
2015 йил августида Думанинг бошқа бир депутати – Александр Агеев шўр, ширин ва ёғли маҳсулотларни “STOP!” белгиси билан чиқаришни таклиф қилганди.