Ўзбекистон | 18:37 / 07.07.2024
34928
1 дақиқада ўқилади

Электр учун тўловлар ҳисобга икки баробар бўлиб тушаётгани техник носозлик бўлиб чиқди

Тез орада носозлик бартараф этилиши маълум қилинди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани билан боғлиқ ҳолат техник носозлик экани маълум бўлди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда.

Айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатилиши кузатилмоқда. Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.

Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилишини маълум қиламиз.

Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтидага Shaxsiy kabinet орқали олишларини тавсия қиламиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид