14:04 / 02.11.2018
11046

Фото: Москвада AIBA конгресси очилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида Халқаро Бокс Ассоциациясининг (AIBA) 2018 йилги Конгресси очилди.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Kun.uz мухбири хабар беришича, унда AIBA президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов анжуманни кириш сўзи билан очиб берди.

Президент Ғофур Раҳимов ўзининг қарийб бир йиллик фаолияти юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, AIBA`га аъзо 5та конфедерация раҳбарларининг ҳисоботи тингланади, ташкилотнинг 7та комиссияси ўз тақдимотларини ўтказади.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Шу билан бирга, 2 ноябрь кун тартибидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган янги бизнес-режа тақдимоти, AIBA`нинг молиявий ҳисоботи ва 4 йиллик аудит сарҳисобини тасдиқлаш масалалари ҳам ўрин олган.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Мавзу
ХОҚ ва AIBA уруши
Халқаро олимпия қўмитаси ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президенти бўлишини истамаяпти ва бокс спортини олимпиада дастуридан чиқариш билан таҳдид қилмоқда
Барчаси
Top