Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони маълум бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига республика доимий аҳолисининг сони 32 121,1 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 545,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайди. Шундан, 16 238,5 минг киши – шаҳар жойларида (аҳоли умумий сонининг 50,6 фоизи) ва 15 882,6 минг киши – қишлоқ жойларида (49,4 фоизи) истиқомат қилади, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати.
Январь–декабрда республика бўйича аҳолининг табиий ҳаракати коэффициентлари қуйидагича ифодаланади:
Маълум қилинишича, 2016 йилнинг январь–декабрида туғилганлар сони 726,8 мингтани ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (734,1 минг киши) нисбатан 7,3 минг кишига камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 22,8 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (23,5 промиллени) нисбатан 0,7 промилега камайган.
2016 йилнинг январь–декабрида вафот этганлар сони 154,5 мингтани ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (152,0 минг киши) нисбатан 2,5 минг кишига кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,8 промиллени ташкил қилди (2015 йил январь–декабрда – 4,9 промилле).
Қайд этилишича, вафот этганлар умумий сонидан 59,6 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4 фоизи – ўсма касалликларидан, 6,7 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 5,9 фоизи – овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,9 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 1,9 фоизи – инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли, 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь–декабрида бир ёшга тўлмаган 7,7 мингта болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 10,5 промиллени ташкил қилди (2015 йилнинг январь–декабрида–11,4 промилле).
Бир ёшгача вафот этган болаларнинг умумий сонидан 56,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 22,4 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 9,8 фоизи – туғма аномалиялардан, 3,1 фоизи – инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли, 1,9 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 0,6 фоизи – овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 5,5 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
2016 йилнинг январь–декабрида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 275,1 мингта никоҳлар ва 29,4 мингта ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 8,6та (2015 йилнинг шу даврида – 9,2 та) никоҳ ва 0,9та (2015 йилнинг шу даврида – 0,9 та) ажралишлар тўғри келади.
Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь–декабрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 141,7 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 168,3 минг кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 26,6 минг кишига (2015 йилнинг шу даврида – минус 29,3 минг киши) тенг бўлди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский оиласи 2024 йилда қанча даромад кўргани очиқланди
Жаҳон | 16:57
-
Марин Ле Пен 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 16:48
-
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ
Жаҳон | 16:35
-
«Руслар бир томон, рус бўлмаганлар — бошқа томонга». Москвадаги фитнес-клубда чақирув ёшидагилар қуршаб олинди
Жаҳон | 16:21
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025