Иқтисодиёт | 10:39
476
1 дақиқада ўқилади

Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 феврал ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 4 282 таси қўшма, 14 231 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.

Қайд этилишича, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади — 11 684 та (жамига нисбатан 63,1 фоиз). Иккинчи ўринда Тошкент вилояти — 2 467 та ( 13,3 фоиз). Натижада Тошкент шаҳри ва вилояти улуши умумий кўрсаткичнинг 76,4 фоизини ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони:

  • Тошкент шаҳри — 11 684 та;
  • Тошкент вилояти — 2 467 та;
  • Самарқанд вилояти — 694 та;
  • Фарғона вилояти — 632 та;
  • Сурхондарё вилояти — 509 та;
  • Андижон вилояти — 435 та;
  • Бухоро вилояти — 379 та;
  • Навоий вилояти — 310 та;
  • Сирдарё вилояти — 288 та;
  • Наманган вилояти — 266 та;
  • Жиззах вилояти — 260 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 222 та;
  • Хоразм вилояти — 200 та;
  • Қашқадарё вилояти — 167 та.

Шунингдек, тақсимотдан кўриниб турибдики, топ-5 ҳудуд (Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё) улушига жами корхоналарнинг 86,4 фоизи тўғри келмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид