Ўзбекистон | 11:31 / 13.04.2016
3654
1 дақиқада ўқилади
Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев ўзаро учрашувда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 2016 йилнинг 14-15 апрель кунларида амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.
"Мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар", дейилади хабарда.
Бундан олдинроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 11-15 апрель кунлари Эрон, Туркия ва Ўзбекистон бўйлаб ташрифларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди.