Ўзбекистон | 16:01 / 23.04.2021
5202
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қашқадарёда

Kun.uz мухбири ИИБ Шаҳрисабз шаҳар бўлимига вазир Пўлат Бобожоновнинг келишини билиб, вазият бўйича маълумот олиш учун борганида киритилмади.

ИИВ ахборот хизматидан Содиқ Ҳакимовнинг Kun.uz мухбирига берган маълумотига қараганда, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёга Президентнинг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берган топшириқлари, 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли фармони ҳамда 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашни «маҳаллабай» тизимига асосан ташкил этилган ишларни ўрганиш мақсадида келган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид