Ўзбекистон | 18:17 / 20.10.2020
11496
2 дақиқада ўқилади

«Расмиятчилигини ҳал қилса бўлади, асосийси бу тўғри ташаббус» — Нурмат Отабеков қўлқоплар масаласи ҳақида

Республика махсус комиссияси аъзоси, Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Kun.uz мухбири билан суҳбатда Тошкент жамоат транспортида нафақат тиббий ниқоб, балки қўлқопда ҳам бўлиш талаби киритилганига изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, Махсус комиссия ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган.

«Коронавирус касаллиги бошлангандан буён шу бугунги кунгача даволаш ва профилактика билан боғлиқ тадбирлар такомиллашиб боряпти. Бу ташаббус Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам, Махсус комиссия томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Бу ўз самарасини беради. Ҳарқалай, жуда жиддий бўлмаса ҳам, шундай мўтадил эпидемик вазиятга эга бўламиз», – деди у.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Kun.uz мухбирининг қўлқопларга оид қарор Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмагани ҳақидаги саволига жавобан, Нурмат Отабеков масаланинг бюрократик жиҳатларини ҳал этиш муаммо туғдирмаслигини айтди.

«Мен ташаббус кимдан чиққанига жиддий эътибор қаратилишини хоҳламаган бўлардим. Биз аҳолига хизмат кўрсатувчи транспорт корхоналарига жуда кўп эътироз билдирамиз: «Жамоат транспортида одам кўп, мулоқот ортиб боряпти, касаллик юқиш эҳтимоли юзага келяпти...»

Аммо масалан, хорижий давлатларда аҳоли автобус тўлган бўлса, кейинги келадиган автобусни кутиб туришади. Бизда эса жой йўқ бўлса ҳам имкон топиб, ичкарига киришга ҳаракат қилишади. Бундан кўриниб турибдики Транспорт вазирлиги аҳолини бошқариш имкониятига эга эмас. Демак, аҳоли ўз билганидан қолмаяпти.

Шу нуқтаи назардан, вазирликнинг айнан шундай ташаббус билан чиқишини мутахассис сифатида маъқуллайман. Бунинг расмиятчилиги эса ечими топиладиган ҳолат. Келишиш жараёнида босқичларнинг ўзгариб қолишига ойдинлик киритиш мумкин. Лекин энг асосийси ташаббус тўғри», – деди Махсус комиссия аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Транспорт вазирлигининг қўлқопларга оид қарорини мажбурий эмас, тавсиявий характерга эга деб ҳисоблашини билдирганди.

Мавзуга оид