Ўзбекистон | 11:55 / 09.11.2020
3314
1 дақиқада ўқилади

Педагоглар тайёрлайдиган ОТМлар ва хусусий секторга мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 

Фармон билан 2021 йил 1 майдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

ОТМлар ва НТТларнинг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид