Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар ва бошқа босма материаллар базаси кенгайтирилади
2022 йил якунига қадар барча болалар мусиқа ва санъат мактабларига кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун мўлжалланган матн ва нота ёзувларининг муқобил шакллари бепул етказиб берилади.
Фото: Getty Images
Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг таълим олишини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар ва бошқа босма материаллар (матн, нота ёзуви, иллюстрацион материаллар, Брайль ёзувидаги китоблар ва аудиокитоблар) базасини кенгайтириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу президентнинг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, Маданият вазирлиги 2022 йил якунига қадар барча болалар мусиқа ва санъат мактабларига кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун мўлжалланган матн ва нота ёзувларининг муқобил шакллари бепул тарзда етказиб берилишини таъминлайди.
Халқ таълими вазирлиги 2022 йил якунига қадар:
а) ўқув материалларининг аудиокитобларини ва аудио тасмадаги ёзувларни ёзиб олиш, Брайль ёзувидаги китобларни тайёрлаш ҳамда таълим муассасаларига етказиб бериш тадбирларини амалга оширади;
б) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ота-оналари учун методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларга етказиб берилишини таъминлайди.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар 2022 йилда тармоқ вазирликларига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Мавзуга оид
20:00 / 28.03.2026
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
13:35 / 08.03.2025
Муайян касалликлари бор ўқувчиларга транспорт харажатлари тўлаб берилади
20:57 / 17.02.2022
Ногиронлиги бор шахсларга нафақа тайинлашдаги адолатсизликка барҳам берилди
10:04 / 31.01.2022