Жамият | 19:41 / 22.02.2021
21807
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши вакциналар таркибида чўчқа ёғидан олинадиган желатин борми?

Ўз эътиқодини мол-дунёси, истеъмол қиладиган озиқ-овқати ва ҳатто саломатлигидан ҳам муҳим санайдиган диндор қатлам мавжуд. Уларни жуда тўғри тушуниш мумкин. Зеро, ҳар ким ҳаётдаги приоритетларни ўзи белгилайди. Бу масала нафақат мусулмон жамиятлари, балки яҳудий динидагиларни ҳам қизиқтиради.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Одатда вакциналарга препаратнинг таркибини барқарор сақлаб туриш ва ташиш ҳамда сақлаш жараёнида самарадорликни ушлаб қолиш учун чўчқа ёғидан олинган желатиндан фойдаланилади. Коронавирусга қарши вакцинада ҳам шу каби желатин борми?

Айрим компаниялар бир неча йил мобайнида чўчқа желатинидан холи вакциналар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилишяпти. Масалан, Швейцариянинг Novartis фармацевтика компанияси менингитга қарши вакцинасига чўчқа желатини қўшишдан воз кечган. Шунингдек, Саудия Арабистони ва Малайзиянинг AJ Pharma компанияси ҳам шу йўлда меҳнат қилишмоқда.

Коронавирусга қарши вакциналар пионерлари бўлмиш Pfizer, Moderna ва AstraZeneca каби препаратлар формулаларида чўчқадан олинган желатин йўқ. Лекин ўз маҳсулотлари таркибини эълон қилмаган вакциналар ҳақида хавотирлар бор. Истаганлар Pfizer, Moderna ва AstraZeneca вакциналарининг таркибини кўришлари мумкин.

Препаратлари таркибини эълон қилмай, диндорларни хавотирга солган уч компания Sinovac, Sinopharm ва CanSino Biologics маҳсулотлари таркибида чўчқадан олинган унсурлар бор-йўқлиги ҳақида ҳали маълум қилишмади.

Гамалея тадқиқот институти, Johnson & Johnson, Novavax ва Bektop ўз вакциналарини чекланган миқдорда фойдаланиш учун чиқаришди, лекин улар ҳам ҳали чўчқадан олинадиган желатин ишлатгани ёки йўқлиги ҳақида баёнот беришмади. Бошқа компаниялар орасида ҳам чўчқа желатинидан фойдаланилгани ҳақида баёнот берганлари йўқ. Зеро, қолган вакциналар ҳануз ишланма жараёнида ёхуд синовдан ўтказиляпти.

Мавзуга оид