Ўзбекистон | 20:08 / 08.10.2025
7577
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради

Давлат раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган «Марказий Осиё - Россия» форматидаги иккинчи саммит ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябр кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлат раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган «Марказий Осиё - Россия» форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Бўлажак тадбирлар кун тартибидан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида кооперация қилиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.

Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қилади.

Саммитлар якунида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид