Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бердимуҳамедов Мирзиёевга Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида туя ва бўталоқ совға қилди
Амалий ташрифнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев биргаликда "Аваза" конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмонларга "Галкиниш" миллий от спортижамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.
Дунёга машҳур "Галкиниш" от спорти гуруҳи бу йил Монте-Карлода бўлиб ўтган 47-халқаро цирк фестивалида муваффақиятли иштирок этиб, олтин мукофотга сазовор бўлди, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида муваффақиятли иштирок этди.

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида Ўзбекистон раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.




Мавзуга оид
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:56 / 23.09.2025