Мирзиёев: Кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қилса, Мўйноққа келиб кўрсин
Президентнинг ўтган йилги ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида ҳукуматнинг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури қабул қилинган. Унда 2019-2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, қисқа вақт ичида қатор объектлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, 800 ўринли амфитеатр ва давлат хизматлари маркази қурилди, маданият маркази ва стадион, «Бозатау» овул фуқаролар йиғинидаги оилавий поликлиника реконструкция қилинди.
Июль ойида «Мўйноқ порлоқ текс» масъулияти чекланган жамият томонидан тикувчилик корхонаси ишга туширилди. 350 та иш ўрни яратилди.
Замонавий машиналар ўрнатилган мазкур корхона йилига 1 миллион дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда чойшаб ва кўрпажилдлар, махсус иш формалари тикилмоқда. Шу ерда савдо дўкони ташкил этилган. Янги қурилаётган уйлардан корхона ишчилари учун хонадонлар ажратилган.
Шавкат Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
- Мўйноқдаги ўзгаришларни, сизларнинг кўзларингиздаги розиликни кўриб жуда хурсандман. Бу – узоқ-узоқ ҳудудларга бориб қилаётган ишларимиз натижаси. Агар кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қиладиган бўлса, Мўйноққа келиб кўрсин, - деди президент.
Давлат раҳбари мутасаддиларга корхонани барқарор ишлатиш, маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
12:24 / 29.05.2024
Мўйноқдан Қўшкўлгача ёхуд эко-қочқинлар қисмати
13:35 / 13.04.2024
Мўйноқда Aral Dea Eco Race эко-югуриш мусобақаси ўтказилади
14:59 / 30.03.2024
1 апрелдан бошлаб Қўқон ва Мўйноқ аэропортларида парвозлар йўлга қўйилади
17:59 / 07.02.2024