Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
Таъкидланишича, йўқ қилинган мигрантлар «Россия Федерациясида тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти мафкураси тарафдорлари»дир.
Фото: Видеодан кадр
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Нижний Новгород вилоятидаги нефть-кимё заводида терактнинг олдини олди. Уни Марказий Осиёдан келган икки киши тайёрлаётган эди. Улар қўлга олишга уриниш чоғида йўқ қилинди, деб хабар берди ТАСС.
Ўлдирилган хорижликлар минтақанинг қайси давлатидан экани маълум қилинмаган.
Хабарга кўра, йўқ қилинган мигрантлар «Россия Федерациясида тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти мафкураси тарафдорлари»дир.
«Украина кураторининг кўрсатмаси бўйича чет эл фуқаролари минтақадаги нефть-кимё корхоналаридан бирида қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатини амалга ошириш учун портловчи мосламалари бўлган FPV дронларидан фойдаланмоқчи бўлган. Қўлга олиш чоғида улар қуролли қаршилик кўрсатди ва жавоб ўқлари билан зарарсизлантирилди», дейилади ФХХ хабарида.
Ҳодиса жойида хорижда ишлаб чиқарилган портловчи каллаклари бўлган иккита дрон, Калашников автомати ва Макаров тўппончаси топилди. Мигрантларнинг телефонларида куратор билан ёзишмалар, шунингдек, «дрон ва ўқотар қуроллар сақланаётган махфий жой координаталари» топилди, дейилади хабарда.
ФХХ Тергов бошқармаси қўпорувчиликка тайёргарлик кўриш факти бўйича жиноий иш қўзғатди.
Мавзуга оид
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
21:43 / 16.02.2026
Россияда «Крокус» теракти иши бўйича 15 нафар судланувчига умрбод қамоқ жазоси сўралди
08:45 / 11.02.2026