Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тасдиқланди
“Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Низомга кўра, Миграция агентлиги хорижий иш берувчилардан жалб қилинган вакансияларни электрон платформада эълон қилади ва улар очиқ танлов орқали хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимланади.
Адлия вазирлигида “Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3772-сон, 2026 йил 9 феврал).
Низом Миграция агентлиги томонидан хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан жалб қилинган бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида очиқ танлов йўли билан тақсимлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга мувофиқ, агентлик хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан келиб тушган вакансиялар ҳақидаги маълумотларни электрон платформада эълон қилади. Бу ҳақда хусусий бандлик агентликларининг электрон платформадаги шахсий кабинетларига автоматик хабарнома юборилади.
Шунингдек, квоталар тўғрисидаги эълон муддати камида 5 иш куни бўлиши шарт. Хусусий бандлик агентликлари эълон жойлаштирилган кундан бошлаб белгиланган муддат тугагунга қадар ариза юборишлари мумкин.
Квоталар бўйича аризаси ижобий қабул қилинган хусусий бандлик агентликлари ўртасида квоталар тенг тақсимланиши белгиланган.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026