Иқтисодиёт | 11:00 / 06.04.2020
16225
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 9600 сўмга яқинлашди

Марказий банк 7 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 35,88 сўмга ошиб, бир доллар 9590,10 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 272,69 сўмга тушиб, 10 364,98 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси ҳам 3,30 сўмга ошган ва 1 рубль 124,40 сўмга тенг бўлган.

Мавзуга оид