Ўзбекистон | 13:11 / 23.09.2023
8321
2 дақиқада ўқилади

Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид