2026 йил 1 декабргача қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли ҳукумат” тизимининг OASIS ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади:
🔹 давлат ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
🔹 модулларга асосланган технологиялар ёрдамида ахборот тизимларини яратиш жараёнларини мақбуллаштириш;
🔹 давлат ахборот тизимларининг мослашувчанлиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш.
2025 йил 1 ноябрдан:
🔸 “Рақамли стартаплар” дастури ва (ёки) Марказий банкнинг “тартибга солиш қумдони”да иштирок этувчи стартап лойиҳаларга Рақамли маълумотлар платформасидан 1 йилгача бепул фойдаланиш имконияти берилади.
🔸 Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари учун масофадан банк ҳисобварақлари ҳамда виртуал банк карталари очишга рухсат берилади.











