Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футболчилар Лука Модрич ва Букайо Сака Snickers билан ҳамкорликни бошлади
Snickers футбол юлдузлари билан биргаликда энг машҳур “ҳаваскорларнинг хатолари”ни эслади.
Snickers бренди футбол юлдузлари Лука Модрич ва Букайо Сака билан ҳамкорликда янги кампанияни бошлайди. Mars Inc компаниясининг фахрли вакили бўлган Snickers шоколад бренди футбол ишқибозларига ноқулай вазиятлардан қочишда, уялиб қоладиган ҳолатларни осон енгишда ёрдам бериш учун "ҳаваскорларнинг хатолари" деб аталадиган ғалаба стратегиясини ишлаб чиқди.
Кампания сартарошхонадан бошланади, у ерда видео қаҳрамони, экрандаги футбол ўйинига тўлиқ берилиб кетган Тим сочини олдирмоқда. Тим ва бошқа иштирокчилар сартарош креслосида бемалол ўтириб, телевизор экранида ўз жамоаларининг ўйинини диққат билан кузатяпти.
Бироқ ҳис-туйғуларини жиловлай олмаган Тим ғалаба голини нишонлаш учун ўтирган жойидан сакраб тушди, натижада сартарош ролини ўйнаган Букайо Сака тасодифан унинг бир тутам сочини олиб қўяди.
Бу ҳолат Тимга ҳозиргина юз берган “ҳаваскорлар хатоси”ни эслатади. Шунда сартарош ёрдамчиси – Лука Модрич унга ёрдамга келади ва бу кулгили хатони тезда тузатиш учун Snickers совға қилади, шундан кейин кампания шиори остида “Ҳаваскорлар хатоси”ми? Балки сизга шунчаки Snickers керакдир?” деган ёзув чиқади.
Модрич ва Лука қисқа роликда футбол ишқибозларининг хатолари ҳақида ўз фикрларини ўртоқлашади ва энг машҳур саргузаштларни эслашади: масалан хот-дог сотиб олишга кетиб, электрон билетлари қувватсиз телефонда бўлгани сабабли энг чиройли голни ўтказиб юборганликлари каби. Футболчилар бу саргузаштларга 1 дан 10 гача баҳо беради ва ўзлари билан юз берган шундай воқеаларни эслашади.

“Менга Snickers билан ишлаш жуда ёқди. Футбол ишқибозлари билан боғлиқ энг кулгили воқеаларга баҳо бериш қизиқ бўлди. Хатолар бўлади ва ҳар бир кишида “ҳаваскорлар хатоси” юз бериши мумкин. Баъзида шунчаки ўз ўйинингизга қайтиш учун озгина ёрдам керак бўлади”, - деди Лука Модрич.
“Ҳаммамизда майдондан ташқарида кулгили “ҳаваскорлар хатолари” бўлади. Шундай мухлисларсиз бизга футбол ҳеч нарса бўлмай қолади! Аммо соч турмаклатаётганда ҳам жамоангиз ўйинини кузатиш учун – 10дан 10 балл бераман. Лука билан ишлаш менга ёқди. Snickers жамоасига қўшма лойиҳа учун алоҳида раҳмат”, - дея қўшимча қилди Букайо Сака.
“Бизга маълумки, мухлислар ҳар доим ҳам хатони тўғри қабул қила олишмайди, шунинг учун биз “ҳаваскорлар хатоси”ни таъкидлашни истардик. Футболдаги энг буюк шахслардан бўлган бу икки ўйинчидан бошқа ким ҳам буни шундай тушунтириб бера оларди? Модрич ва Лука иштирокидаги бу кампания футбол ишқибозларининг хатоларидан ҳазил қилиш ва Snickers хотиржамлик ҳиссини беради, бу эса “бошни қумга кўмишни истаган” лаҳзаларни енгишга ёрдам беради”, - деди Mars Wrigley’нинг Snickers бренди бўйича минтақавий директори Грег Кент.