18:42 / 18.01.2020
1
10555

Техасда дунёдаги энг катта Snickers батони тайёрланди

Фото: JERRY LARSONAP

Техаснинг Уэйко шаҳридаги Mars Wrigley фабрикасида дунёдаги энг катта Snickers батони тайёрланди. Бу ҳақда Fox 44 телеканали хабар берди.

Шоколад батонини тайёрлашга бир ҳафта вақт кетган. Унинг оғирлиги 2,1 тоннадан ортиқ ва эни 60 сантиметр келади. Батоннинг вазни 43 минг дона стандарт батонлар оғирлигига тенг.

Рекорд муаллифлари Техас штатининг ўзига хос таърифидан илҳомланишган. Америкаликларнинг айтишларича, Техасда ҳар қандай оддий нарсанинг дунёдаги энг катта ўлчамлисини топиш мумкин.

Уэйкодаги фабрика Mars Wrigley компаниясининг ширинликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top