Ўзбекистон | 11:58 / 19.06.2024
5103
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради 

Кундузги ҳарорат +34...+39 даража, баъзи ҳудудларда +41 даражагача бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Кундузги ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41 даражагача бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

Текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида кечга томон ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади, айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон момақалдироқ бўлиши, шаҳарнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 12−14 м/с гача кучаяди.

Мавзуга оид