Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ANORHOME компанияси Термиз халқаро савдо марказида савдо ва ишлаб чиқариш майдонлари сотувини бошлади
Фото: ANORHOME
«Термиз халқаро савдо маркази» сотуви бошланди. Ўзбекистон Республикаси президентининг ПФ-6109-сонли «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги фармонига асосан «Термиз халқаро савдо маркази» фаолияти ташкил этилди ва ривожлантириш дастури тасдиқланган.
«Термиз халқаро савдо маркази» — ўз йўналиши бўйича Ўзбекистондаги уникал лойиҳа бўлиб Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикаси чегара ҳудудида жойлашган.
Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 409-сон қарорига асосан Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан 10 кун давомида марказ ҳудудига кириши, ҳудудда бўлиши ва ундан чиқиши мумкин.
Марказ фаолияти дастлабки босқич, бир чорак даврида ўтказиш қобилияти 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон ва чет элдан ташриф буюрадиганларни ташкил этиши кутилмоқда. Ҳозирда лойиҳа қуриб битказилиш жараёнида бўлиб, 2023 йилнинг 1-чорагида ишга тушиши мўлжалланмоқда.
Марказ ҳудуди умумий 26 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 3,000дан ортиқ чакана ва улгуржи савдога мослашган дўконлар, ишлаб чиқариш майдонлари, қуруқ ва музлаткичли омборхоналар, меҳмонхона ва ҳостел, логистика маркази, ресторан ва овқатланиш зоналарини ўз ичига олади.
Чакана ва улгуржи савдо ҳамда экспорт ва импорт билан шуғулланувчи маҳаллий ва хорижлик тадбиркорлар марказ ҳудудида жойлашган тўртта савдо павильонларида барча йўналишлар бўйича дўконларни харид қилишлари мумкин.
Марказ ҳудудида чакана ва улгуржи савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган бўлиб «Эркин божхона зонаси» режими амал қилади. Марказ ҳудудидан ҳар қандай товарлар олиб ўтиш мумкин, товарлар Марказ ҳудудига божхона тўловлари тўламасдан ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан олиб кирилади.
Бундан ташқари, «Термиз халқаро савдо маркази»да тадбиркорлар:
— Кўп функцияли тиббиёт клиникаси;
— Меҳмонхона ва ҳостел;
— Ресторан ва овқатланиш майдонлари;
— Ишлаб чиқариш майдонлари;
— Қуруқ ва музлаткичли омборхоналар;
— Логистика маркази майдони;
— Автосервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини
Тошкент ва Термиз шаҳарларидаги сотув бўлимларида харид қилишлари мумкин.
Тошкент шаҳри:
Янги Сергели кўчаси, 6
Термиз шаҳри:
Ислом Каримов кўчаси, 108
Тел: +998 78 148-75-00
Сайт: www.anorhome.com
Инстаграм: https://www.instagram.com/anorhome
Фейсбук: https://www.facebook.com/anorhome

Реклама