Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: «Энди вояга етмаганлар билан алоқа — қамоқ билан жазоланадиган оғир жиноят»
Олий Мажлис Сенати болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева бу ҳақда ўз фикрини билдирди.
"Бугун Сенат болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Кураш ҳамма учун жуда қийин кечди.
Президент имзолагач, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилаётган ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, биз ниҳоят тажовузкорларни жавобгарликка тортиш орқали аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз", дейди Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, эндиликда вояга етмаган шахс билан алоқа ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят тоифасидан унча оғир бўлмаган жиноят қаторига ўтди.
"Биз вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқларни ёпамиз. Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора!
Қонун билан боғлиқ жараёнларга алоқадор бўлган ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши.
Биз ижтимоий меъёрларни, жамият сифатида ўзимизни ўзгартирамиз. Давлатнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаммасиз энг заиф қатламларни ҳимоя қилишимиз шарт", деб ёзган Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
11:47 / 03.01.2026
“Президентга ҳақиқатни етказадиган кўз ва қўллар керак” – Саида Мирзиёева Администрациядаги вазифалари ҳақида
17:28 / 02.01.2026
"Барча ислоҳотларимиз узоқ муддатли, тез натижа бергани бу - экология" - Саида Мирзиёева
09:46 / 02.01.2026
“Мақсадимиз — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёевадан илк катта интервю
15:03 / 20.12.2025