Ўзбекистон | 10:35 / 20.11.2018
20517
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ҳокимлиги Қозоғистонга пуллик йўл қуришни режалаштирмоқда
Тошкент ва Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрини пуллик йўл боғлаши мумкин. Пойтахт ҳокимлигида Хитойнинг China Railway 14th Bureau Group Co Ltd компанияси билан ҳамкорликда йўл қуриш имкониятлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Тошкентдан Чимёнга йўналиш бўйича ҳам пуллик йўл пайдо бўлиши мумкин.
Шунингдек, учрашув қатнашчилари қурилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича курслар очиш ташаббусини кўриб чиқишди. Учрашув якунида Хитой услуби бўйича таълим беришга базавий майдончалар сифатида тўртта профессионал коллеж танланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда пуллик автотрасса қурилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
17:26 / 21.11.2024
Тошкентда иситиш қувурида авария юз берди
15:44 / 21.11.2024