Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
Ўзбекистонда шаҳар автобуслари йўлкирасини автобусга чиқаётган пайтда тўлаш қоидаси ўрнатилмоқда. 1 сентябрдан бошлаб, автобусга чиқаётган пайтда йўл ҳақини тўламаган йўловчилар чиптасиз юрган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин. Бу янги қоида брутто-шартнома асосидаги шаҳар автобус йўналишларига тааллуқли.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб шаҳар автобусларида йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбур бўлади.
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, бундай тартиб 3 июн куни имзоланган ҳукумат қарорида кўзда тутилган.
Янги қоидага кўра, йўловчи йўлкира ҳақини валидаторлар билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида, қуйидаги усуллар орқали тўлаши керак:
-
транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
-
банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа технологиялар ёрдамида тўлаш);
-
ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш.
Йўлкира юқорида санаб ўтилган усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаган (тасдиқланмаган) тақдирда, йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.
Мазкур қоида 2026 йил 1 сентябрдан эътиборан, брутто-шартнома асосидаги шаҳар автобусларида амал қила бошлайди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026