Ўзбекистон | 10:00 / 17.03.2021
1724
1 дақиқада ўқилади

«Навоийазот»нинг «сариқ тутуни»дан намуна оладиган ва таҳлил қиладиган қурилма ўрнатилди

«Навоийазот» акционерлик жамиятининг азот кислотаси ишлаб чиқариш цехида атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларидан намуна оладиган ва таҳлил қиладиган автоматик станция ўрнатилди. Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тўртинчи авлод технологияси бўлган мазкур станция ишлаб чиқариш жараёнини автоматик равишда бошқариб туради. Ушбу жараённи онлайн кузатиш имконияти ҳам бор. 

Станциянинг созлиги доимий равишда вилоят Экология бошқармаси атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимининг ва «Навоийазот»нинг лабораториялари томонидан текшириб турилади.

Келажакда вилоятдаги бошқа ифлослантириш манбаларида ҳам шу каби қурилмаларни ўрнатиш кўзда тутилмоқда.

Мавзуга оид