Ўзбекистон | 14:10 / 08.10.2020
16620
2 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 1154 нафар штат бирлигига қисқартирилади

Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги таркибида яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш бошқармаси шакллантирилади, унинг асосий вазифаси этиб яширин иқтисодиёт даражаси юқори бўлган соҳаларини таҳлил қилиш ва аниқлаш белгиланади.

Давлат солиқ қўмитаси таркибида Солиқ назорати департаменти шакллантирилади ва унинг асосий вазифалари этиб юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, қўшилган қиймат солиғи билан фирибгарлик схемаларини аниқлаш ва агрессив солиқ режалаштиришга қарши курашиш белгиланади.

2021 йил 1 июлдан бошлаб асосий вазифалари солиқ ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва аниқлаш, шунингдек қўшилган қиймат солиғи занжирини шакллантиришда контрагентлар ўртасида ҳисоб-китобларни таҳлил қилишдан иборат бўлган махсус таркибий бўлинма шакллантирилади.

Молия вазирлигида яширин иқтисодиётни камайтириш бўйича ишни ташкил этиш бўлими шакллантирилади.

2020 йил 1 ноябрдан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 1154 нафар штат бирлигига, яъни 10 фоизга қисқартирилади.

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10512 штат бирлиги миқдорида, шу жумладан, Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида 498 штат бирлиги миқдорида белгиланади.

Мавзуга оид