Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати 2026 йил учун иқтисодий прогнозни пасайтирди
Берлиндаги ҳисоб-китобларга кўра, Германия иқтисодиёти жорий йилда 1,0 фоизга, келаси йилда эса 1,3 фоизга ўсади. Кузда мос равишда 1,3 ва 1,4 фоизлик кўрсаткичлар кутилган эди.
Фото: Shutterstock
Германия ҳукумати 2026 ва 2027 йилларда мамлакат иқтисодиёти ўсиши ўтган кузда кутилганидан кўра пастроқ бўлишини тахмин қилмоқда. Чоршанба, 28 январ куни ГФР Иқтисодиёт вазирлиги жорий йил учун прогнозни 1,3 фоиздан 1,0 фоизга, 2027 йил учун эса 1,4 фоиздан 1,3 фоизга пасайтирди.
Германия иқтисодиёти ҳақидаги янги ҳисоботни тақдим этар экан, вазирлик раҳбари Катерина Райхе АҚШ президенти Доналд Трампнинг тариф сиёсати билан боғлиқ қийинчиликларни, шунингдек, Хитой компаниялари томонидан рақобат кучайиб бораётганини тилга олди.
Райхенинг айтишича, у иқтисодиётни рағбатлантириш учун тузилмавий муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратади ва “комплекс тузилмавий ислоҳотлар” зарурлигини таъкидлади. Жумладан, меҳнат бозорининг мослашувчанлигини ошириш, демографик ўзгаришларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш) ҳамда чет элдан малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали қоплаш лозим, деди ГФР Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари. Бундан ташқари, кўпроқ одамлар тўлиқ иш ставкасидан (тўлиқ иш вақтида) ишлашни бошлаши керак.
Катерина Райхе, шунингдек, Германия ЯИМ ўсиши ҳозирда, аввало, инфратузилмага давлат инвестициялари ва мудофаа харажатлари ҳисобига таъминланаётганини қайд этди.
Мавзуга оид
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
09:17 / 16.02.2026
Amnesty Германияни Навалний тарафдорларини қабул қилишга чақирди
14:47 / 14.02.2026