Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда эко-стикерлар: кимларга шарт эмас ва қандай олинади?
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва транспортдан чиқадиган зарарли моддаларни назорат қилиш мақсадида Ўзбекистонда “Экологик транспорт” тизими жорий этилмоқда. Унга кўра, автоуловлар экологик даражасига қараб яшил, сариқ ва қизил рангдаги эко-стикерлар билан белгиланади. Эко-стикер бепул берилади.
Эко-стикер кимларга шарт эмас?
Низом талаблари қуйидаги транспорт воситаларига нисбатан қўлланмайди:
- Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган транспортлар;
- Ўзбекистонда 90 кунгача вақтинча бўлиб турган транспорт воситалари;
- электромобиллар ва электромотоцикллар;
- мотоцикл, скутер, мопед ва уч ғилдиракли транспортлар;
- тезкор ва махсус хизмат транспортлари;
- жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари);
- қишлоқ хўжалиги техникалари;
- “ногиронлиги бўлган шахс” белгиси ўрнатилган транспорт воситалари.
Қандай қилиб олинади?
Эко-стикерни олишнинг асосий икки йўли бор: Янги/қайта рўйхатдан ўтказишда — рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида бепул берилади. Фойдаланишдаги автоуловлар — эгаси хоҳишига кўра, ихтиёрий мурожаат асосида расмийлаштирилади.
Қайд этилишича, стикер олд ойнанинг пастки ўнг бурчагига, салон томондан ёпиштирилади.
Эко-стикер муддати қанча?
Эко-стикерлар муддатсиз берилади. Бироқ қуйидаги ҳолатларда қайта расмийлаштирилади:
- транспорт эгаси ёки давлат рақами ўзгарса;
- олд ойна алмаштирилса;
- стикер шикастланса ёки ўчиб кетса.
Диагностика қачон керак бўлади?
Экологик тоифа, одатда, ишлаб чиқарувчи тасдиқлаган “Евро” стандартига кўра белгиланади. Агар экологик синф аниқ бўлмаса, диагностика текширувлари натижаси асосида белгиланади; текширувлар ИИВ ҳузуридаги махсус экологик операторлар томонидан ўтказилиб, маълумотлар ягона электрон тизимда қайд этилади.
Шунингдек, транспорт эгаси йилда бир марта бепул қайта диагностика ўтказиб, экологик тоифани яхшилаш ҳуқуқига эга экани ҳам кўрсатилган.
Мавзуга оид
14:58 / 27.12.2025
Себзорда автомобил ёниб кетди: жароҳатланганлар йўқ
13:32 / 24.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
19:32 / 22.12.2025