Ўзбекистон | 11:55 / 31.01.2022
16848
1 дақиқада ўқилади

2026 йилгача малакали ўқитувчи ва шифокорлар ойлик маоши босқичма-босқич 1000 доллар эквивалентига етказилади

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” президент фармони имзоланди. Тараққиёт стратегиясида малакали шифокорлар ва ўқитувчилар маошини босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб борилади, ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизим жорий этилади.

Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда кўрсатиладиган тиббий хизмат тури ва мураккаблиги, шунингдек эришилган натижага кўра ўзгаришини назарда тутувчи тизим яратилади.

Шунингдек, мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш, тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш, умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш ҳам стратегияда қайд этилган. 

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид