Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссудалар ажратиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари ва хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш учун 3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача (ҳозирда 30,9 млн сўм) миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

Маълумот учун, 2025 йил 1 августдан буён базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмга тенг.

Шунингдек, жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун иш берувчиларга субсидия ажратилади:

  • иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун — ҳар бир мослаштирилган иш жойига БҲМнинг 40 бараваригача;
  • бандлик бўлими йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатларини қоплаш учун — ҳар бир ходимга 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 4 баравари миқдорида;
  • аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини белгиланган энг кам миқдордан ортиқ ишга қабул қилиш учун — ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 2 баравари миқдорида;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга, мазкур шахс 3 ойдан ортиқ меҳнат фаолиятини давом эттирганидан сўнг — бир марталик БҲМнинг 3 баравари миқдорида.

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар қуйидаги субсидиялар ажратилади:

  • ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро даражада тан олинган касбий таълим сертификатлари ҳамда миллий сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 20 бараваригача;