18:51 / 25.08.2020
58470

«E-IJRO AUKSION»: уй-жой қуриш учун ер участкасини янги тартибда сотиб олинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари шаффоф механизм орқали Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида реализация қилинмоқда.

Эндиликда сиз турли идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғмайсиз ва навбатда турмайсиз. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб оласиз.

2020 йилнинг 8 ойи мобайнида e-auksion.uz савдо майдончаси орқали 4371 та якка тартибда якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқ сотилди. Ҳозирги пайтда e-auksion.uz платформасида 6 ҳудуддан 2900 дан ортиқ ер участкалари сотувда турибди. Уларнинг айримлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Батафсил: e-auksion.uz/lot-view?18&lot_id=258164

Батафсил: e-auksion.uz/lot-view?8&lot_id=258196

Батафсил: e-auksion.uz/lot-view?5&lot_id=263317

Батафсил: e-auksion.uz/lot-view?37&lot_id=261092

Батафсил: e-auksion.uz/lot-view?8&lot_id=261307

Батафсил: e-auksion.uz/lot-view?9&lot_id=261290

Бундан ташқари, e-auksion.uz сайтида онлайн аукционда қатнашиш учун Электрон рақамли имзо калити талаб этилади. Мулк учун ариза бериш жараёнида мулк нархининг 50 фоизи миқдоридаги закалат пулини ҳисобварақларига ўтказиш талаб этилади. Аукцион савдоси куни эрталаб 9:00да аукцион савдолари бошланади ва энг сўнгги таклиф этилган нархни тасдиқлаган иштирокчи ғолиб сифатида эътироф этилади. Аукционда ғолиб бўлган иштирокчи қолган маблағни 5 иш кунида тўлаши талаб этилади. Ғолибга QR-код билан тасдиқланган ғолиблик баённомаси юборилади. Ушбу ҳужжат ер участкасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аукцион иштирокчиси электрон онлайн-аукцион орқали якка тартибда уй-жой қурилиши учун битта ер участкасини бир йилда бир марта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Агар сизда ер участкалари бўйича қўшимча савол ва таклифлар бўлса, e-auksion.uz сайтидаги онлайн мулоқот тизимидан фойдаланишингиз мумкин.

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» PR хизмати

 

Top