Ўзбекистон | 15:50 / 07.06.2019
29700
1 дақиқада ўқилади

Trade-in: Ўзбекистонда эски автомобилни қўшимча тўлов эвазига янгисига алмаштириб бериш амалиёти жорий этилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг, соҳа масъуллари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, унда автомобилсозлик тармоғидаги янгиликлар ҳақида сўз юритилмоқда.

Хусусан, “Ўзавтосаноат” вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти жорий қилинади. Бунда фойдаланишда бўлган автомобилни янгисига ёки нисбатан камроқ масофа босган машинага кичикроқ қўшимча тўлов билан алмаштириш имконини беради. 

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

Бундан олдин, “Ўзавтосаноат” автомобиллаштириш даражасини минг киши учун 166 автомобилга етказмоқчи экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид