Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари қандай хусусийлаштирилиши аниқлаштирилди

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат юқорида кўрсатилган қонун ҳамда президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
У билан қуйидагилар белгиланди:
- Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш “Yerхususiylasнtirisн” автоматлаштирилган ахборот тизими (“Yerхususiylasнtirisн” ААТ) орқали амалга оширилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
- “Yerхususiylashtirish” ААТни техник қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ягона биллинг ҳисоб-китоб тизими хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- “Yerхususiylashtirish” ААТ ва “Yerelektron” ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
-
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
Ўзбекистон | 18:12
-
Дунёдаги энг катта тўғон Ернинг айланишини секинлаштирди
Жаҳон | 18:01
Мавзуга оид

17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

20:36 / 28.04.2025
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади

23:15 / 26.04.2025
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести

10:56 / 24.04.2025