Ўзбекистон | 14:38 / 21.05.2024
23625
2 дақиқада ўқилади

Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

21 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кремл матбуот хизмати хабарида эса давлат раҳбарлари Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарликнинг боришини ҳам муҳокама қилгани айтилган. «Владимир Путин Хитой раҳбарияти билан Пекинда бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди», дея қўшимча қилинган хабарда.

Мавзуга оид