Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Audi компаниясидан BMW X6’га рақобатчи бўладиган моделни фош қилишди
Фото: motor.ru
Германиянинг Audi компанияси Детройт автокўргазмасида Q8 прототипини намойиш қилади. Унинг серияли намунаси BMW X6 ва Mercedes-Benz GLE Coupe билан харидорлар учун курашади. Янги маҳсулотнинг дизайнига оид айрим суратларни Welt нашри эълон қилди. Нашр компания бош дизайнери Марк Лихтедан интервью олган.
Лихте Q8 ҳақида бошқа маълумотлар, хусусан, унинг савдога чиқарилишига оид ахборотларни тақдим этмаган. Бироқ, суратлардан бирида кроссовер олд бамперида e-tron ёзувини кўриш мумкин. Бундан шуни англаш мумкинки, концепт-карга электр двигатель ўрнатилади.

Лихтенинг сўзларига кўра, 2017 йил ёзида савдога чиқувчи янги авлод Audi A8 седани автомобиль бошқаруви функцияларининг «мутлақ янги концепция»га эга бўлади.
Audi раҳбарияти Q8 йўлтанламасини ишлаб чиқишни 2014 йилда маъқуллаган эди. Ўшанда, модель MLB-Evo платформаси негизида барпо этилиши таъкидланган эди. Porsche Cayenne, Audi Q7 ва Bentley Bentayga автомобиллари ҳам айни шассида ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, Q8 электр намунасига ҳам эга бўлиши, у Tesla Model X билан рақобатлашиши айтилган эди.

Мавзуга оид
11:15 / 08.04.2025
Audi АҚШга автомобил етказиб беришни божлар туфайли тўхтатди
11:26 / 18.03.2025
Audi 2029 йилгача Германияда 7500 та иш ўрнини қисқартиради
20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди
13:21 / 28.06.2023