Самарқандда содир бўлган аянчли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Lacetti машинаси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа урилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 13 октябрь куни соат 19:00 ларда М-37А Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши айланма автомобил йўлининг Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтган 37-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
30 ёшли фуқаро Ж.Муротов ўз бошқарувида бўлган Lacetti билан Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, машина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа урилган.
Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муротов, йўловчилар 25 ёшли Ё.Умаров, 41 ёшли Р.Эргашева, 44 ёшли А.Усмонова ва 34 ёшли М.Ғойибова тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар эълон қилинди. Уларнинг бирида Lacetti машинасининг тезликни ўлчовчи ускунаси соатига 140 километр тезликда қотиб қолгани тасвирланган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, машина жуда катта тезликда ҳаракатланган.
Шунингдек, ҳодиса гувоҳларининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, айни кунларда М-37А Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши айланма автомобил йўлининг айнан ЙТҲ содир бўлган қисмида йўналишларини ажратувчи металл тўсиқлар ўрнатилаётган ва унинг бир қисми очиқ бўлган. Оқибатда, метал тўсиқнинг учи бошқарувни йўқотган Lacetti машинаси салонининг олд қисмидан кириб, орқа томонидан тешиб чиққан.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024