Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида ўзбекистонлик оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, мазкур автоҳалокатда яна уч нафар ўзбекистонлик турли даражада тан жароҳати олган бўлиб, уларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонадан жавоб берилган.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган бўлиб, ҳозирда жасадни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.