Ўзбекистон | 10:30 / 05.11.2019
13764
3 дақиқада ўқилади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича янги қарор қабул қилинади

Фото: KUN.UZ

Республика ҳудудларида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган тикувчилик мажмуаларининг узлуксиз ишлашини таъминлашни ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзпахтасаноат” АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг:

“Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ташкил этилган тикув-трикотаж мажмуаларида ишлаб чиқарилган тикувчилик маҳсулотларини харид қилиш бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг таркибидаги хўжалик жамиятларининг йиллик буюртмаларини шакллантириш;

тикув-трикотаж мажмуаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат бериш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Тикувчилик маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжлари ҳажмининг камида 50 фоизини қамраб оладиган буюртмаларни шакллантирувчи вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланади.

Вазирлик ва идоралар тикувчилик мажмуаларини зарурий айланма маблағлар билан таъминлаш учун тузилган шартномаларга мувофиқ бўнак (аванс) тариқасида тўловнинг 50 фоизи олдиндан амалга оширилишини таъминлайдилар.

“Ўзпахтасаноат” АЖ:

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда тикувчилик мажмуаларини зарурий хом ашё билан марказлашган ҳолда таъминлаш механизмини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритади.

ҳар ой якуни бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирувчи хўжалик жамиятлари томонидан тикувчилик маҳсулотларига бўлган буюртмаларни шакллантириш, шартномаларнинг тузилиши ҳамда мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назорат ўрнатсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

Тикувчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда буюртмаларни шакллантирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари 

РЎЙХАТИ 

 1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

10. Автомобиль йўллари қўмитаси

11. Давлат геология қўмитаси

12. “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

13. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

14. “Ўзпахтасаноат” АЖ

15. “Ўздонмаҳсулот” АЖ

16. “Ўзкимёсаноат” АЖ

17. “Ўзбекнефтегаз” АЖ

18. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ

19. “Ўзтрансгаз” АЖ

20. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

21. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

22. “Ёғ-мой саноати корхоналари” уюшмаси

Мавзуга оид