Фан-техника | 20:59 / 27.05.2024
7208
3 дақиқада ўқилади

ChatGPT томонидан эгалланадиган касблар маълум қилинди

Саҳнага сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган виртуал ёрдамчилар чиққанидан сўнг, одамларнинг ишсиз қолиш хавотирлари кучайди. 

Фото: Shutterstock

OpenAI компанияси яқинда сунъий интеллектни (СИ) одамларга бироз яқинлаштирадиган GPT-4о тил моделини чиқарди. Шундан сўнг, интернетда одамлар ўрнини чатбот эгаллаши мумкин бўлган касблар рўйхати тарқалди. 

Маълум бўлишича, 95 фоиз эҳтимоллик билан GPT-4о «маълумотларни киритиш бўйича мутахассис» ўрнини боса олади, чунки СИ «тезроқ, аниқроқ, тинимсиз ва кунига 24 соат узлуксиз ишлаши мумкин».  

Шунингдек, телемаркетинг, қўллаб-қувватлаш хизматлари, копирайтерлик, рерайтинг, корректорлик ва бошқа шуларга ўхшаш касбларда ишлайдиган одамлар ҳам ишсиз қолиш хавфи остида. 

Шу билан бирга, чатбот, «ижодий директор» каби соҳаларда ожиздир. Сабаби - ноёб ижодкорлик, қарашлар ва жамоаларни илҳомлантириш қобилиятининг йўқлиги. Шунингдек, нейрон тармоқ психотерапевт, жарроҳ, ўқитувчи, актёр ва ўт ўчирувчининг ўрнини боса олмайди. 

Умуман олганда, амалий касблар билан шуғулланадиган одамлар ҳозирча ҳеч нарсадан қўрқиши шарт эмас, чунки ноёб кўникма ва қобилиятлар, шунингдек, қўл меҳнати СИ имкониятларидан ташқарида. 

СИ чатботлари, хусусан, ChatGPT, Copilot ва Google Gemini саҳнага чиққанидан бери, одамларда ишсиз қолишга шубҳа кучайди. Ва бу қўрқувлар мутлақо асоссиз эмас. Технологик компаниялар сўнгги 6 ой ичида минглаб иш жойларини қисқартиришди, чунки улар СИ тизимларига эътиборни кучайтирдилар. Meta, Google, Apple ва Amazon каби йирик IT компаниялари аллақачон минглаб ходимларини ишдан бўшатган. 

Жаҳон технология саноатидаги бандликни кузатувчи Layoff портали маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликнинг ўзида 302 технология компанияси 90 мингга яқин ходимини ишдан бўшатган. 

2024 йил охирида сунъий интеллект соҳасида инқилобни ваъда қиладиган ChatGPT-5 ишга туширилиши кутилмоқда. Гап сунъий умумий интеллект (СУИ) тушунчаси ҳақида кетмоқда. Бу шуни англатадики, СИ одамлар ўйлаб топиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммони ҳал қилиши мумкин. Бу уни одамдан ажратиб бўлмайдиган даражага чиқаради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда