Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси фаолияти такомиллаштирилади
Фото: Dreamstime
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий давлат молиявий назорати бошқармаларида коррупция ва ваколатларни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг содир этилишини олдини олиш, ходимлар орасида соғлом муҳитни шакллантириш, ходимларнинг шахсий ва ишчанлик сифатларини тизимли ўрганиш, уларнинг масъулиятини ошириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилиниши мумкин.
Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 1 январдан бюджет ташкилотларида молиявий назорат тадбирларини рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб давлат молиявий назорати жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида молиявий назорат режалари ва натижаларини Молия вазирлигининг веб-саҳифасида жойлаштириб боради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, Давлат молиявий назорати органларининг кадрлар захирасини сифатли шакллантириш мақсадида замонавий ўқитиш технологиялари асосида олий таълим муассасаларининг бакалавр ва магистрлик йўналишларида давлат молиявий назорати бўйича мутахассислар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомга киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар:
1. 8-бандда:
а) “а” кичик бандининг иккинчи – бешинчи хатбошиларидан “дастлабки” сўзи чиқариб ташланади;
б) “ж” кичик бандидан ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташланади.
2. 17-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилари билан тўлдирилади:
“Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларида коррупция ва ваколатлар суиистеъмол қилинишини олдини олиш, ходимлар орасида соғлом муҳитни таъминлаш, ходимларнинг шахсий ва ишчанлик сифатларини тизимли ўрганиш, уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш, кадрлар захирасини сифатли шакллантириш мақсадида ходимлар малака ва амалий иш тажрибасини инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг, ротация қилинади.
Ходимларни ротация қилиш меҳнат қонунчилигига риоя қилган ҳолда амалга оширилади”.
3. Қуйидаги таҳрирдаги 17-1-банд билан тўлдирилади:
“17-1. Бош бошқарма ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, ҳудудий бошқармалар бошлиғи ўринбосарлари - бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор мудирлари, бош мутахассислар, бош назоратчи-тафтишчилар, етакчи назоратчи-тафтишчилар ва назоратчи-тафтишчилар малакавий талаблар асосида ишга қабул қилинади.”.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022